Жанубий Кореяда собиқ президент Юн Сок Ёлга нисбатан 10 йиллик қамоқ жазоси сўралди

Жанубий Кореяда собиқ президент Юн Сок Ёлга нисбатан 10 йиллик қамоқ жазоси сўралди

Жанубий Корея махсус прокурори Чо Юн Сук Сеул марказий округ судида мамлакат собиқ президенти Юн Сок Ёлни одил судловга тўсқинлик қилишда айблаб, 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилишни талаб қилди.

Прокурорлар Юн Сок Ёлни 2025 йиль январь ойида президент қароргоҳида беркиниб олиб, терговчиларнинг уни ҳибсга олишига тўсқинлик қилишга уринишда айбламоқда. Шунингдек, собиқ президент ҳарбий ҳолат жорий этиш режасини кўриб чиқишга бағишланган йиғилишга чақирилмаган Вазирлар Маҳкамасининг тўққиз нафар аъзоси ҳуқуқларини бузганликда ҳам айбланмоқда.

Айблов томони собиқ президент иши бўйича якуний суд мажлисида сўзга чиқди. Бу унинг 2024 йил декабрида ҳарбий ҳолат жорий этилиши билан боғлиқ тўртта жиноий суд жараёнининг биринчисидир.

Айни пайтда тузатиш муассасасида сақланаётган Юн Сок Ёлнинг ўзи барча айбловларни рад этмоқда. Ҳукм 16 январь атрофида эълон қилиниши кутилмоқда.