Қарши шаҳрида хоким ёрдамчиси ва етакчи мутахассисга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Қарши шаҳрида хоким ёрдамчиси ва етакчи мутахассисга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри ҳокимининг маҳаллалардан биридаги ёрдамчиси ва етакчи мутахассисга нисбатан жиноят иши қўзғатилди, дея хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати.

Ҳоким ёрдамчиси фуқарога 2019 йилда шаҳар ҳокимлиги томонидан ижара шартномаси асосида берилган давлат захирасидаги 35 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали хусусий мулк сифатида расмийлаштириб бермоқчи бўлган. Эвазига 1000 доллар олган вақтида ушланган.

Терговга қадар текширув давомида ҳоким ёрдамчиси пулни шаҳар ҳокимлигининг етакчи мутахассисига бериши кераклиги маълум бўлган.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, у ҳам ушбу маблағни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.