ДХХ ва ИИВ Навоий вилояти бўйича ЎХБ ходимлари томонидан ноқонуний олтин қазувчилар фаолиятига чек қўйилди.

Маълум бўлишича, 2025 йил ёзида Навбаҳор туманининг "Қалқонота" маҳалласи ҳудудидаги Сармишсой тоғ тизимида жойлашган ер участкаларида жиноий гуруҳ ноқонуний равишда олтин қазиб олишни бошлаган.

Бир неча ой давомида улар сунъий сув ҳавзалари ва чиқинди майдонларини жиҳозлаб, шунингдек, олтин сақловчи тоғ жинсларини йиғиш билан шуғулланиб, ноқонуний фаолият олиб борганлар.

Ўз фаолияти давомида улар умумий қиймати 15 миллиард 551 миллион 219 минг сўм бўлган 9 кг 928 грамм олтинни ноқонуний равишда қазиб олишга муваффақ бўлишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 196-1-моддаси 3-қисми "а" банди (Фойдали қазилмаларни рухсатсиз қазиб олиш, жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, уюшган жиноий гуруҳнинг бошқа турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш ва унинг иштирокчиларини фош этиш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.