29 апрель куни Тошкентнинг Яшнобод туманидаги омборда ёнғин содир бўлди.

29 апрель куни  Тошкентнинг Яшнобод туманидаги омборда ёнғин содир бўлди.

29 апрель куни соат 17:05 да Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган омборхонада ёнғин содир бўлди. Ёнғин жойлашган бино Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида эканлигини Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати

Соат 17:08 да қутқарувчилар воқеа жойига етиб келиб, ёнғинни ўчиришга киришдилар. Соат 17:30 га келиб ёнғин ўраб олинди, соат 17:47 да эса тўлиқ ўчирилди.

Қутқарув хизматларининг маълумотларига кўра, вазият назорат остида. Жароҳатланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган. Айни пайтда ёнғин сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.