Нью Йоркда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Нью Йоркда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

10 март куни Нью Йоркда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси Нилуфар Комилова ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Нью Йоркдаги Бош консулхонаси  хабар берди.

Мавжуд маълумотларга кўра, ҳодиса Нью Йорк Транспорт департаментига тегишли юк автомобили иштирокида юз берган.

Бош консулхона марҳуманинг оиласи билан доимий алоқада бўлиб, зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга тайёр, дейилади хабарда.