Дубайда оммавий муштлашувда иштирок етган саккиз нафар Ўзбекистон фуқароси умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Дубайда оммавий муштлашувда иштирок етган саккиз нафар Ўзбекистон фуқароси умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Дубайда оммавий муштлашувда иштирок этган саккиз нафар Ўзбекистон фуқароси умрбод озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 21 январь куни суд 2025 йил апрель ойида Дубайдаги оммавий муштлашувда иштирок этган саккиз нафар Ўзбекистон фуқаросига нисбатан ҳукм чиқариб, уларга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган. Яна бир фуқарога 25 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Ҳозирда Ўзбекистоннинг тегишли идоралари ва дипломатик ваколатхоналари томонидан вазиятни ҳар томонлама ўрганиш ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун барча зарур чоралар кўрилмоқда.

2025 йил апрель ойида ижтимоий тармоқларда Дубайдаги ёнилғи қуйиш шохобчаларидан бирида Ўзбекистон фуқароларидан иборат икки жиноий гуруҳ ўртасидаги тўқнашув ҳақида маълумот тарқалган эди. Дастлабки маълумотларга кўра, можаро натижасида бир киши пичоқдан олган жароҳати туфайли вафот этган, яна бир киши оғир тан жароҳати олиб комага тушган ва кейинчалик у ҳам вафот этган.

Кейинроқ Ўзбекистон ТИВ ҳодисага алоқадорликда гумон қилиниб, мамлакатнинг 15 нафар фуқароси ҳибсга олинганини маълум қилган эди.