Samarqand shahridagi klinikalardan birida 33 yoshli ayol vafot etdi

Samarqand shahridagi klinikalardan birida 33 yoshli ayol vafot etdi

Самарқанд вилояти Пайариқ туманида хусусий клиникада нотўғри қилинган инъекция
натижасида 33 ёшли аёл вафот этгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Бош прокуратура матбуот хизмати унинг вафот этганини тасдиқлади.

Хабар қилинишича, ҳодиса 12 январь куни содир бўлган. Айни пайтда прокуратура томонидан дастлабки терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Ўлим сабабларини аниқлаш учун суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.