Наманган вилояти фуқароси безорилик учун қидирувга берилди

Наманган вилояти фуқароси безорилик учун қидирувга берилди

Наманган вилояти ИИБ Матбуот хизмати томонидан ахборот хабари эълон қилинди.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Наманган вилояти Давлатобод тумани "Элобод" МФЙда яшовчи Махмудова Мухаё Исаковна қидирувга берилди. Фуқаро тергов органларидан яширинган. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг "Безорилик" моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, бунинг учун 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

Агар сиз қидирувдаги фуқаронинг қаерда эканлиги ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, бу ҳақда "102" қисқа рақамли телефонига ёки +998 93 406-99-77 телефон рақамига хабар беришингизни сўраймиз.