Соҳибжон Муродов Давлат активларини бошқариш агентлиги директори этиб тайинланди

Соҳибжон Муродов Давлат активларини бошқариш агентлиги директори этиб тайинланди

Ўзбекистон президентининг қарори билан Соҳибжон Муродов Давлат активларини бошқариш агентлиги директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақдаги фармонга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев имзо чекди.

Бунга қадар Муродов "Электрон онлайн-аукционлар ташкилоти" АЖ директори бўлган.

У бу лавозимда Агентлик раҳбари бўлган Акмалхон Ортиковнинг ўрнини эгаллади. У 26 январь куни лавозимидан озод этилган эди.

Лавозимидан озод этилишига сабаб, агентлик вакиллари 250 миллиард сўмлик ер участкасини ёпиқ аукционга қўйган, бироқ уни 120 миллиард сўмга сотган.